Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

илм_фан_инноватион_екотизими

илм_фан_инноватион_екотизими
#янги_Озбекистон Илм-фан ва инновация: тўққиз йиллик ислоҳотлар сарҳисоби Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида сўнгги тўққиз йилда Ўзбекистонда илм-фан ва инновасиялар соҳасида қандай ўзгаришлар амалга оширилди? Илмий салоҳиятни юксалтириш, инновасион экотизимни шакллантириш ва илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этиш борасида қандай натижаларга эришилди? «Янги Ўзбекистон» газетасида Қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмоновнинг «Илм-фан ва инновасия экотизими: тўққиз йиллик ислоҳотлар йўли» сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Муаллиф мақолада давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган ислоҳотлар жараёнини таҳлил қилиб, илм-фан тизимини қайта тиклаш, ҳуқуқий ва институсионал асосларни мустаҳкамлаш, олимларни қўллаб-қувватлаш ҳамда инновасион ривожланиш учун яратилган имкониятларга тўхталади. Жумладан, Ўзбекистоннинг Глобал инновасия индексидаги ўрни 2015 йилдаги 122-ўриндан 2025 йилда 79-ўринга кўтарилгани, мамлакатимиз тўрт йил кетма-кет иқтисодий салоҳиятига нисбатан юқори инновасион натижа кўрсатаётган давлат сифатида эътироф этилгани қайд этилади. Мақолада эришилган натижалар билан бирга, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, ҳудудларда илмий фаолликни ошириш ва ёшларни инновасион жараёнларга кенг жалб этиш каби долзарб вазифалар ҳам таҳлил қилинган. Муаллифнинг таъкидлашича, энди асосий вазифа яратилган илмий-инновасион пойдеворни амалий натижаларга айлантириш, илм-фан ютуқларини иқтисодиёт ва жамият тараққиётига хизмат қилдиришдан иборат. Мақолани тўлиқ ўқиш учун «Янги Ўзбекистон» газетасининг расмий сайтига ўтинг: https://yuz.uz/oz/news/ilm-fan-va-innovaciia-ekotizimi-tqqiz-iillik-islootlar-il Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.