Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илм_ва_қонунчилик

Илм_ва_қонунчилик
Қонун ижодкорлигида илмий ёндашув кучаймоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан илмий-тадқиқот муассасалари, таҳлил марказлари билан ҳамкорликда “Қонун ижодкорлиги ва парламент назорат тадбирларида илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда таҳлил марказларининг ўрни” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад — қонунчиликни такомиллаштириш, қонун ижодкорлиги жараёнида жамоатчилик иштирокини кенгайтириш, мамлакат тараққиётига қаратилган стратегияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда қўмита фаолиятига илмий-тадқиқот ташкилотларини фаол жалб қилиш йўналишида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришдан иборатдир. Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари 2024 йил ноябр ойида Олий Мажлис палаталари мажлисларида сўзлаган нутқларида депутатлар олдига муҳим вазифаларни белгилаб бериб, мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда илмий ёндашувларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратган эди. Жумладан, қўмиталарнинг фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот муассасалари, таҳлил марказлари билан ҳамкорлик олиб бориш ташаббусини илгари сурганди. Шундан келиб чиқиб, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси илмий-тадқиқот муассасалари ва таҳлил марказлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, соҳадаги ҳар бир тармоқ билан тизимли ишлашни йўлга қўйиш, ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳалари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни маромига етказишда илмий ёндашувга алоҳида эътибор қаратиш мақсадида муҳим вазифаларни белгилаб олди. Хусусан, қўмита аграр соҳада фаолият олиб бораётган 10 дан ортиқ илмий-тадқиқот муассасалари, таҳлил марказлари билан ҳамкорлик меморандумлари ҳамда тадбирлар режаларини имзолаб, улар билан биргаликда фаолият юритмоқда. Бу борада тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш, тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар олиб бориш, қишлоқ хўжалигида инновацияларни жорий этиш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланишга қаратилган ташаббуслар билан чиқиш масалалари келишиб олинган. Тадбирда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов ҳам иштирок этиб, ўзининг соҳавий тажрибаси ва қарашларини баён этди. У қонун ижодкорлиги жараёнида илмий ёндашув ва амалий тадқиқотларнинг аҳамияти, фермер хўжаликлари билан ҳамкорлик, рақамли технологиялар ва инновацияларни жорий этишда илмий марказларнинг иштироки орқали эришиладиган натижалар ҳақида фикр билдирди. Тадбир давомида қонун ижодкорлиги жараёнлари ва парламент назорат тадбирларини олиб боришда илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда таҳлил марказлари билан ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилиб, бу борада келгусида олиб бориладиган фаолиятнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди. Депутатлар илмий-тадқиқот муассасалари ва таҳлил марказлари қўмита томонидан олиб чиқилаётган қонун лойиҳаларини кўриб чиқишда, қишлоқ хўжалигига оид қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда қонун ижодкорлиги жараёнида жамоатчилик иштирокини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидладилар. Шунингдек, фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кластерлари ва кооперациялари, илғор хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишда, янги илмий ишланмалар, инновациялар ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш юзасидан ўзларининг илғор ғоялари билан фаол иштирок этишлари кераклиги қайд этилди. Якунда илмий-тадқиқот ва таҳлил марказлари билан келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган истиқболли режалар белгилаб олинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.