Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ИЛМДА НАТИЖАГА ЭРИШИШ ИЗЛАНИШДА, ҲАҚИҚАТ ЭСА БАҲСЛАРДА ЮЗАГА ЧИҚАДИ

ИЛМДА НАТИЖАГА ЭРИШИШ ИЗЛАНИШДА, ҲАҚИҚАТ ЭСА БАҲСЛАРДА ЮЗАГА ЧИҚАДИ
Миллий марказ тизимидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти олимлари томонидани “Органик ўғитларни тайёрлайдиган, мулчалайдиган ва локал соладиган замонавий машиналар комплекси”сини яратиш устида илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда. Институт докторанти Пўлат Утениязов Миллий марказда бугун бўлиб ўтган семинарда айни мавзуда маъруза қилди. – Замонавий илм-фан изланишлари ва дехқончилик тажрибалари органик ўғитларни локал усулда солганда полиз экинларининг ҳосилдорлиги 30 фоизгача ошишини исботлаган. Бундан ташқари, минерал ўғитларни қўллагандагига қарама-қарши ўлароқ, органик ўғитлар қўлланилганда етиштирилган сабзавот ва полиз маҳсулотларининг таъми сезиларли даражада яхшиланиб, уларнинг таркибидаги нитратлар миқдори меъёрдан ошиб кетмайди. Сабзавот уруғларини эккандан сўнг пушталар устига майдалаб тайёрланган чириган гўнг ёки бошқа органик моддалардан сепиб, мулчалаш тадбири амалга оширилса, уруғларнинг ердан қисқа фурсатда тез униб чиқиши учун қулай шароитлар яратилади ҳамда янги чиққан ниҳоллар учун қўшимча озуқа таъминланади. Шуларга асосан сабзавот ва полиз экинларини етиштиришда органик ўғитларни ўсимлик илдизлари ривожланадиган ҳудудга локал усулда солиш ёки майдалаб тайёрлаган ҳолда экинлар устини мулчалаш тадбирларининг ресурстежамкор технологиялари ва уларни амалга оширадиган техника воситаларининг янги илмий-техникавий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда самарали техник воситалар комплексини яратиш муҳим аҳамият касб этмоқда, – деди маърузачи илмий иш мавзусининг долзарблиги ва вазифалари ҳақида тўхталиб. Семинар қизғин баҳс-мунозара руҳида ўтди. Очиғи, маърузачи учун экспертларнинг саволларига илмий асосланган жавоб қайтариш осон кечмади. Зеро, илмда натижага эришиш изланишда, ҳақиқат эса баҳсларда юзага чиқади. Ушбу семинар тафсилотлари ҳақида тез кунларда видеолавҳа тақдим этамиз. ⌛ Бизни кузатиб боринг!

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.