Илмингиз зиёси, сабрингиз ва фидойилигингиз билан янги авлодлар камол топаверсин!

1-октабр — Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда тизимдаги илмий-тадқиқот муассасаларида байрам тадбирлари ташкил этилди.
Ушбу қутлуғ сана муносабати билан ўтказилган тадбирларда тизимда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар, олимлар, илмий ходимлар, тажрибали мутахассислар ҳамда кўп йиллик меҳнати билан ёш авлодга билим ва ҳаётий тажрибасини улашиб келаётган устоз ва мураббийларга алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.
Тизимдаги илмий муассасаларда кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилиб, илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидойи олим ва мутахассисларнинг илмий тажрибаси бугунги ёш тадқиқотчилар учун катта мактаб бўлиб хизмат қилмоқда.
Байрам тадбирларида устозларнинг шарафли ва масъулиятли фаолияти, илмий изланишлари, қишлоқ хўжалиги тараққиётига қўшаётган ҳиссаси ҳамда ёш мутахассисларни тарбиялашдаги хизматлари эътироф этилди.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда тизимдаги барча илмий-тадқиқот муассасалари жамоалари номидан барча устоз ва мураббийларни 1-октабр — Устоз ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этамиз!
Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, илмий ва педагогик фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, шогирдларингиз камолотидан баҳраманд бўлиб юриш бахтини тилаймиз!
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе