Илмий фаолият билан танишув

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасилар миллий маркази бош директорининг биринчи ўринбосари, ижрочи - директор Ш.Тешаев бугун куннинг иккинчи ярмида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида олиб борилаётган илмий изланишлар, ўтказилган тадқиқотлар натижалари билан ҳам яқиндан танишди.
Ташриф давомида Ш.Тешаев институтда фаолият юритаётган лаборатория мудирлари, ёш олимлар билан суҳбатлашиб, илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш, истиқболли ва талаб юқори бўлган навлар уруғчилигини янада ривожлантириш, маҳсулотларини қайта ишлаш технологияларига эътиборни кучайтириш, ишлаб чиқариш билан доимо интеграцияда бўлиш хусусида самимий фикрлашди.
Ш.Тешаев Сабзавот, полиз ва картошка экинлари генбанки, Биотехнология лабораториялари фаолияти билан ҳам танишди.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz