Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илмий фаолият билан танишув

Илмий фаолият билан танишув
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директорининг биринчи ўринбосари, ижрочи директор Ш. Тешаев Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида бўлиб, илмий муассаса фаолияти билан яқиндан танишди. Илмий лойиҳаларнинг натижасига алоҳида эътибор қаратилди. Илмий ходимлар билан бўлиб ўтган суҳбатда Ш. Тешаев тадқиқотлар натижасида қўлга киритилаётган ижобий натижаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш зарурлигини таъкидлади. – Акс ҳолда аграр соҳа илмида эришилаётган ютуқлар ва инновациялар фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда агрокластерларга етиб бормайди. Бундан давлат ҳам, жамият ҳам наф кўрмайди, – деди Ш. Тешаев. Шунингдек, танишув давомида институтнинг Микро-виночилик, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш бўлими фаолияти ҳам таҳлил қилиниб, илмий самарадорликни ошириш юзасидан зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.