илмий фаолият билан танишув

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори биринчи ўринбосари - ижрочи директор Шуҳрат Тешаев Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг натижалари билан қизиқди.
Айни мақсадда илмий муассасанинг дала тажриба участкасидаги тадқиқот ишлари билан яқиндан танишди. Институт олимлари тажриба участкасида иқлимга мослаштирилаётган краталярия ўсимлигининг қишлоқ хўжалиги ва халқ хўжалигидаги аҳамияти ҳақида маълумот беришди. Танишув жараёнида Ш. Тешаев тадқиқотчиларга ушбу ноёб ўсимлик устида олиб борилаётган илмий изланишларни такомиллаштириш ҳақида маслаҳат ва кўрсатмалар берди.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz