Илмий фаолият билан танишув

Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шухрат Отажонов ва директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари Бунёд Мамарахимов Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишди. Институт раҳбарияти яратилган шароит, лабораторияларнинг замонавий илм-фан талабига нечоғлик жавоб беришию лабораторияларда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг аҳамияти хусусида маълумот беришди.
Танишув жараёнида илмий фаолият ва ишлаб чиқариш самарадорлиги таҳлил қилинди. Ўрганишлар якунида илмий жамоа билан мулоқот бўлиб ўтди. Самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда илмий муассаса олимлари ҳам ўзларининг қимматли фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар.
Учрашув якунида ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва истиқболли лойиҳалар устида иш олиб бориш юзасидан зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилди.