Илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама қилинди

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида илмий-техник кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибидан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш, илмий муассасалар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда илмий ишланмаларни ишлаб чиқариш билан уйғунлаштиришга қаратилган қатор масалалар ўрин олди.
Дастлаб, диссертация натижаларининг амалиётга татбиқ этилганлигини тасдиқлаш бўйича келиб тушган мурожаатлар тегишли бўлимлар томонидан ўрганилган натижалар асосида кўриб чиқилди. Шунингдек, Миллий марказ тизимидаги илмий муассасаларнинг илмий кенгашлари таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, “Глобал иқлим ўзгариш шароитида янги турдаги микробиологик препаратлар қўллаш ва ишлатишнинг илмий асослари” мавзусидаги академиклик амалий лойиҳанинг якуний ҳисоботини қабул қилиш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалий аҳамиятга эга бўлган “Ғаллачиликда юқори ва сифатли ҳосилдорлик сари ҳар бир фермер бажариши шарт бўлган 8 та қонун”, “Чорвачиликда бажарилиши зарур бўлган 8 та тадбир” ҳамда “Янги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги — янги замон одимлари” каби ўқув қўлланмаларни амалиётда қўллашга тавсия этиш масаласи ҳам кун тартибидан жой олди.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе