Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

ИЛМИЙ ИЗЛАНИШ НАТИЖАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ИЛМИЙ ИЗЛАНИШ НАТИЖАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Бугун Миллий марказда "Докторантлар куни" семинари бўлиб ўтди. Тақдимотчи Шоличилик илмий-тадқиқот институти 2-босқич таянч докторанти Моҳинур Собирова “Соя навлари ҳосилдорлиги ва дон сифатига биологик фаол моддаларнинг таъсири" мавзусидаги олиб борилган илмий-тадқиқот ишининг 1 йиллик натижалари билан экспертларни таништирди.

Ёш олима ўтлоқи-ботқоқ тупроқлар шароитида соя навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили олишни таъминлайдиган мақбул биологик фаол моддалар турлари, қўллаш муддатлари ва меъёрларини аниқлашни мақсад қилган.

Тошкент вилоятининг ўтлоқи-ботқоқ тупроқларида соя навларини етиштиришда биологик фаол моддалар қўллашнинг ўсимликнинг ўсишига таъсири ҳақида маълумот берди. Соянинг турли ривожланиш даврларида қўлланилган биологик фаол моддалар ўсимлик туп сонини сақланишига, амал даври давомийлигига таъсир кўрсатади. Масалан: "Севинч" навида 115-119 кунни, "Мадад" навида 125-129 кунни ташкил этиб, назорат вариантига нисбатан 5-6 кунга қисқарганлигини таъкидлади.

Тадқиқотчи соя навлари ҳосилдорлиги ва дон сифати билан боғлиқ илмий изланиш олиб бориб, эришган натижалари ҳақида қилган тақдимоти устозлар муҳокамасига сабаб бўлди. Экспертлар иш суст, устоз шогирд анъаналарига ҳамда белгиланган режага мувофиқ бормаётгани ҳақида танқидий муносабат билдирди. Шунингдек, илмий асосланган натижалар билан бойитиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.