Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

ИЛМИЙ ИЗЛАНИШЛАР, БАРҚАРОРЛИК ВА ИННОВАЦИОН ЕЧИМЛАР

ИЛМИЙ ИЗЛАНИШЛАР, БАРҚАРОРЛИК ВА ИННОВАЦИОН ЕЧИМЛАР

Анжуманнинг иккинчи қисмида тақдимотчилар глобал иқлим ўзгаришлари шароитида аграр соҳада, хусусан, шоличилик ва дуккакли дон экинларини етиштиришда барқарорликни таъминлаш, янги мослашувчан навларни яратиш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. (https://t.me/AKIS_milliy_markaz/11959)

Шунингдек, илмий изланишлар натижасида яратилган ҳосилдор ва иқлим ўзгаришларига бардошли янги навлар, уларнинг агротехник хусусиятлари ҳамда уларни амалиётга кенг жорий этиш имкониятлари ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Тақдимотларда дуккакли дон экинларини алмашлаб экиш, биологик ўғитлардан самарали фойдаланиш, органик деҳқончилик тизимини ривожлантириш ҳамда рақамли технологиялар ёрдамида сув ва ер ресурсларини бошқариш бўйича илғор хорижий тажрибалар билан ўртоқлашилди.

Анжуман якунида иштирокчилар ўзаро фикр алмашиб, илмий ҳамкорликни янада ривожлантириш, тажриба алмашиш ва истиқболдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.