Илмий изланишлар муносиб шароит яратилганда самара беради

Илм-фан барча ерда бўлгани каби қишлоқ хўжалигининг энг асосий таянчларидан бири ҳисобланади. Дунёда ривож топган давлат борки, билимга суянади. Синаш ва тажриба ўтказишдан чарчаш йўқ. Бизда ҳам мана шу тамойил устувор бўлмоғи даркор.
Жумладан, бугун Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида у ерга ташриф буюргани ҳам бежиз эмас.
Вазир институт фаолияти билан танишар экан, дастлаб бугунги кунда қандай ишлар амалга оширилаётгани, тадқиқотлар кўлами қай даражада эканига эътибор қаратди.
Шунингдек, муассасанинг илмий тажриба стансиясида ҳали ҳам пахта экилмаганлиги, ободонлаштириш ишлари ўлда-жўлда экани, институтнинг илмий салоҳиятини кучайтириш ва камчиликларни бартараф этиш энг муҳим вазифалардан бири экани қайд этиб, бунинг учун илмий-тадқиқот институтининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш лозимлигига тўхталиб ўтди.
Ўз навбатида, маънан эскирган, авваллари яратилган техникаларни замон талабига жавоб берадиган, рақобатбардош техникалар билан ўзгартириш, бунда барча ишланма ва ёш олимларнинг изланишларига кенг ўрин берилиши таъкидланди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм