Илмий кенгашнинг илк йиғилиши

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий−тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даража берувчи ПҳД.05/31.03.2023.Қх.159.01 рақамли Илмий кенгаш ўз фаолиятини бошлади.
Илмий кенгаш аъзолари жорий йилнинг 29-30 август кунларидаги илк йиғилишида 3 нафар талабгорнинг ихтисосликлар бўйича қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишларини кўриб чиқишди.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz