Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илмий лойиҳалар далада амалиётга татбиқ этилмоқда

Илмий лойиҳалар далада амалиётга татбиқ этилмоқда
Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида “Турли агроекологик шароитлар (суғориладиган ва лалми ерлар) учун бошоқли, дуккакли ва ноанъанавий ем-хашак экинларининг янги навларини яратиш ҳамда етиштиришнинг инновацион агротехнологияларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида дала семинари ўтказилди. Тадбирда аграр соҳа вакиллари, Қашқадарё вилояти АКИС маркази ходимлари, ёш тадқиқотчилар ҳамда тажрибали фермерлар иштирок этди. Семинар давомида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги учун буджет кўмаги” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган тажриба ва тадқиқот ишлари намойиш этилди. Жумладан, бошоқли, дуккакли ва ноанъанавий ем-хашак экинларининг янги навларини яратиш, уларни турли агроекологик шароитларда етиштириш ҳамда инновацион агротехнологияларни ишлаб чиқиш бўйича олиб борилаётган илмий изланишлар ҳақида маълумот берилди. Иштирокчилар тажриба майдонларида етиштирилаётган экинларнинг ҳолати билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, сув ва ресурс тежамкор агротехнологияларни қўллаш, ҳосилдорликни ошириш, экинларнинг агроекологик шароитларга мослашувини таъминлаш ҳамда сифатли ем-хашак базасини яратиш масалалари юзасидан фикр ва таклифлар алмашилди. Шунингдек, тадбир давомида институтнинг “Дуккакли ва мойли экинлар селексияси” лабораториясига қарашли дала тажриба майдонида ИКАРДА халқаро илмий марказидан келтирилган мош намуналарининг синов жараёнлари намойиш этилди. Иштирокчиларга ушбу намуналарни турли агроекологик шароитларда ўрганиш, уларнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлик кўрсаткичларини баҳолаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида тушунтиришлар берилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.