Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илмий муассасада "Очиқ эшиклар куни"

Илмий муассасада "Очиқ эшиклар куни"
Аввал хабар берганимиздек, Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги “МУНИС ПРИМ” лойиҳаси доирасида Шоличилик илмий-тадқиқот институтида "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди. Дастлаб, экспертлар институт олимлари томонидан яратилган шолининг 10 та янги навининг гуруч намуналарини баҳоладилар. Нав муаллифлари ҳар бир навнинг физик-кимёвий хусусиятлари, пишиш муддати, дон таркиби, таъми ва экспортбоплик кўрсаткичлари бўйича батафсил таҳлилларни тақдим этишди. Шундан сўнг, тадбирнинг расмий қисми бошланди. Уни Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Илм-фан, инновациялар ва таълимни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Тўхтамурод Отақулов кириш сўзи билан очиб берди. У ўз нутқида илмий изланишлар натижадорлигини ошириш, инновацион ёндашувларни кенг жорий этиш ҳамда шоличилик тармогида халқаро тажрибаларни қўллашнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди. Шунингдек, у институтда олиб борилаётган илмий ишланмалар соҳани модернизация қилишда муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади. Шундан сўнг, институт директори Абдулло Мансуров ҳам сўзга чиқиб, институтнинг илмий фаолияти, сўнгги йилларда эришилган натижалар, селексиядаги ютуқлар, ва халқаро ҳамкорлик лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берди. Тадбир давомида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги КОПИА маркази директори Ким Жае Ҳюн ҳам иштирокчиларни табриклаб, Корея Республикаси билан йўлга қўйилган икки томонлама ҳамкорликнинг амалий натижалари, қўшма тадқиқотларнинг ижобий самаралари ва эришилаётган муваффақиятлар ҳамда давом этаётган лойиҳаларнинг истиқболлари ҳақида сўз юритди. Тадбир якунида меҳмонлар учун миллий таом — палов тортиқ қилинди. Шунингдек, гуручларни баҳолаш танлови натижалари ҳам эълон қилинди. Унга кўра, янги яратилган "Зийнат" нави учинчи ўринга муносиб кўрилган бўлса, иккинчи ўрин "Манзур" нави деб белгиланди, биринчи ўринга эса "Биллур" нави лойиқ деб топилди. Тадбир иштирокчилари институт фаолиятига юқори баҳо бериб, келгусида қўшма илмий лойиҳаларни янада кенгайтириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.