Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илмий муассасалар “Тоза Дала Чалленге”да фаол иштирок этмоқда

Илмий муассасалар “Тоза Дала Чалленге”да фаол иштирок этмоқда
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан “Она Ерни пластик қолдиқларидан тозалаймиз” шиори остида амалга оширилаётган “Тоза Дала Чалленге” экологик ташаббусига тизимдаги илмий муассасалар ҳам фаол қўшилмоқда. Хусусан, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда тизимдаги илмий-тажриба стансияларида қишлоқ хўжалиги ҳудудларининг экологик ҳолатини яхшилаш, ер майдонларини пластик чиқиндилар ва полиетилен плёнка қолдиқларидан тозалаш, шунингдек, тупроқ унумдорлигини асрашга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда. Ташаббус доирасида мавжуд чиқиндиларни йиғиш ва ҳудудларни тозалаш билан бир қаторда, пластик чиқиндиларнинг дала ва йўл четларига ташланишининг олдини олишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда вазирлик ташаббуси асосида ишлаб чиқилган намунавий лойиҳа доирасида институт ва тизимдаги илмий-тажриба стансияларида йўл ва дала четларига махсус чиқинди йиғиш мосламалари ўрнатилмоқда. Мазкур амалий чоралар қишлоқ хўжалиги ҳудудларида тозаликни таъминлаш, пластик чиқиндиларнинг тупроқ ва сув ресурсларига салбий таъсирини камайтириш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга хизмат қилади. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.