Бугун Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида "Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгариши оқибатларига мослаштириш" халқаро илмий марказининг очилишига бағишланган тантанали анжуман бўлиб ўтди.
Котаринки руҳда ташкил этилган тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазирининг Халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Қўшназаров, Илм-фан, инновациялар ва талимни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Т. Атақулов, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директор ўринбосари О.Аманов ҳамда вилоят ҳокимлиги, аграр соҳа ходимлари иштирок этишди.
Аҳамиятлиси шундаки, эндиликда институт негизида ўз илмий фаолиятини бошлаётган мазкур халқаро илмий марказ "ИКАРДА" ҳамда БМТ нинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилди.
Анжуманда сўз олганлар, ташкил этилган халқаро илмий марказ фаолиятига самимий илиқ фикр билдиришиб, келгусида илмий марказ аграр соҳада долзарб ечимини кутаётган ва масалалар кўриб чиқилди.






