Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТЛАРИ, ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЕКТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТЛАРИ, ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЕКТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Европа Иттифоқининг ““Бюджетга кўмак” лойиҳаси доирасида жалб қилинган грант маблағлари ҳисобидан “Қизил китоб”га киритилган доривор ўсимликларни асраш, маданий плантацияларини яратиш бўйича инновацион стартаплар ишлаб чиқиш, уруғчилик ва кўчатларини етиштириш” мавзусида лойиҳалар танлови эълон қилинади. Танловни ўтказишдан кўзланган аниқ мақсадлар: “Қизил китоб”га киритилган доривор ўсимликларни асраш, маданий плантацияларини яратиш бўйича мавжуд турли хил усулларини танқидий таҳлил қилиш; инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ёки мавжудларини такомиллаштириш. Бунда амалга ошириладиган асосий вазифалар этиб қуйидагилар кўрсатилган: йўқолиб кетиш арафасида турган доривор ўсимликларни аниқлаш, уларни маданий ёки махсус шароитларда сақлаб қолишнинг асосий мавжуд технологияларини инвентаризация қилиш ва ҳар бирининг камчиликларини кўрсатиш; “Қизил китоб”га киритилмаган, йўқолиб кетиш арафасида турган доривор ўсимликларни аниқлаш ва реестрга киритиш бўйича асослантиришлар тайёрлаш; технология ва доривор ўсимликларни сақлаб қолиш учун стратегия ишлаб чиқиш. Аризаларни қабул қилиш муддати – 2023-йил 1-сентябр. Қабул муддати тугагач, танлов ташкилий қўмитаси инновацион ғоялар ва жараённи баҳолайди ҳамда ғолибни аниқлаш учун Ҳакамлар ҳайъатига ҳисобот тақдим этади. Мукофот – 10 000 минг АҚШ долларигача. Мукофотлар қуйидаги йўналишларда берилади: Стартаплар; Илмий-тадқиқот институтлари; Ёш ва аёл изланувчилар. * Танлов ва ташкилот тўғрисида батафсил маълумотларни www.агро.уз веб-саҳифаси орқали олиш мумкин. Шунингдек, танлов бўйича қандайдир саволлар бўлган тақдирда инфо@агро.уз электрон манзилига мурожаат қилиш мумкин. Вебсайт • Телеграм • Факебоок • ЁуТубе • Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.