Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илмий-тадқиқот институтларида янги навлар синовдан ўтказилмоқда

Илмий-тадқиқот институтларида янги навлар синовдан ўтказилмоқда
ℹҚишлоқ хўжалиги тизимини ривожлантириш, уни истиқболига йўналган стандартларга хос агро-лойиҳаларни амалиётга жорий этиш бугун ҳар қачонгидан-да аҳамиятли. Шу сабабли ҳам айни кунларда ушбу тизимга оид янгиланиш даври кечмоқда. Хабарингиз бор, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов соҳада юз бераётган ўзгаришларни кўздан кечириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб турибди. Ташрифнинг навбатдаги манзили Чимбой туманидаги Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти бўлди. Ҳозирда ушбу институтга тегишли 2,5 гектар ҳудудда турли экинларни ўзида қамраб олган 30 хил навли экинлар демонстрация усулида етиштирилмоқда. Бу жараёнда навларнинг қай бири тез етилиши, ривожланиши, ҳосил бериши назорат қилиб борилади. Бу каби ёндашувлар фермерлар фаолиятида енгилликларни юзага келтириши шубҳасиз. Негаки, фермерлар ушбу институтда етиштирилаётган навларнинг етилиш муддати, қайси ойда қандай экинни ерга қадаш мумкинлиги борасидаги хабардорликка эга бўлиши мумкин. Вазир ушбу синов майдонида олиб борилаётган иш жараёнлари билан яқиндан танишар экан, бу каби ёндашувлар ҳар бир иқлимий-тадқиқот институтларида жорий этилишини, муассасалар назоратида бўлган ер ҳудудларидан оқилона фойдаланган ҳолда, турли навларни синовдан ўтказиб, ҳосил ривожини таъминлашга қаратилган агро-лойиҳаларни татбиқ этиб бориш лозимлигини қайд этди. Шу билан бирга, тажриба майдонларида қулайликларни ҳосил қилиш, деҳқонларда етиштирилаётган янги истиқболли навларга оид тушунчалар тўлақонли шаклланиши, уларни фарқлай олиши учун экинлар орасини кенгайтириш ва ҳар бир деталларга аҳамият билан ёндашиш кераклиги айтиб ўтилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.