Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базаси янада мустаҳкамланади

Илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базаси янада мустаҳкамланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 13-мартдаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ–40-сон Фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, фундаментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда илм-фанни ривожлантиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар белгиланди. Фармонга асосан, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси сифатида қайта ташкил этилди. Жамғарманинг молиявий имкониятлари кенгайтирилиб, уни республика буджети ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби белгиланди. Мазкур маблағлар илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, илмий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, замонавий лабораториялар фаолиятини ривожлантириш ва инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этишга йўналтирилади. Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар маркази (Кентре оф Эхкелленке) фаолиятини янада ривожлантириш, унинг илмий салоҳиятини ошириш ҳамда замонавий илмий инфратузилмани шакллантириш бўйича вазифалар белгиланди. Марказда қишлоқ хўжалигининг долзарб муаммолари бўйича фундаментал тадқиқотлар олиб бориш, глобал иқлим ўзгариши ва шўрланишнинг соҳага таъсирини илмий жиҳатдан ўрганиш, юқори ҳосилдор, иссиққа ва қурғоқчиликка чидамли қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайларини яратиш, шунингдек, илмга асосланган ва амалиётга йўналтирилган таълим тизимини ривожлантириш устувор йўналишлар этиб белгиланди. Фармонга мувофиқ, илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида илмий ходимларнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) жорий этилади. Шунингдек, ҳар уч йилда мустақил ташқи илм-фан аудити ўтказилиб, унинг натижалари асосида илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий-инновацион фаолияти рейтинги шакллантириб борилади. Ушбу чора-тадбирлар қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновациялар салоҳиятини янада юксалтириш, фундаментал тадқиқотлар самарадорлигини ошириш ҳамда соҳага илмий ишланмаларни кенг жорий этишга хизмат қилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.