ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИНИ ТИЖОРАТЛАШТИРИШ

ДАВР ТАЛАБИ
Жорий йилнинг 14-декабр куни Тошкент шаҳри «ИННО ТечноПарк» биносида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Жаҳон Банки “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” (“МУНИС”) лойиҳаси доирасида илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш бўйича бизнес-лойиҳаларни грант дастури асосида молиялаштириш бўйича ўтказилаётган семинарда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти олимлари фаол иштирок этишди.
Дастурдан мақсад – бизнес консепсияси мавжуд ва кичик ҳажмдаги прототип яратиш босқичидаги илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштириш, тижоратлаштириш салоҳиятига эга бўлган лойиҳаларни консултацион қўллаб-қувватлашдан иборат.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Веб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе