Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТДА МАНТИҚИЙ ИЗЧИЛЛИК МУҲИМ САНАЛАДИ

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТДА МАНТИҚИЙ ИЗЧИЛЛИК МУҲИМ САНАЛАДИ
Бугун сешанба, доимгидек Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида ''Докторантлар куни'' семинари бўлиб ўтмоқда. Тақдимотчи Шоличилик илмий-тадқиқот институти биринчи босқич таянч докторанти Машхура Туропова “Ҳосилдорлиги  юқори бўлган  эртапишар узун гуручли бошланғич манбалар танлаш ва селексияда  қўллаш”  мавзусидаги дессертациясининг биринчи йиллик натижалари билан экспертларни таништирди. Мавзунинг долзарблиги аҳолини гуруч маҳсулотига бўлган талабини қондириш мақсадида юқори сифат кўрсаткичларига эга, ташқи муҳитнинг ноқулай шароитларига, касалликлар ва зараркунандаларга, ётиб қолишга чидамли, экспорт учун янги узун гуручли шоли навларини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб боришдан иборат. Экспертлар томонидан мавзунинг мазмун моҳияти очиб бериш, йўналишни тўғри танлаш, илмий масалага ечим таклиф қилиш каби муҳим тавсиялар ва таклифлар билдирилди. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.