Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илмий-техник кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Илмий-техник кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этиш, давлат илмий дастурлари доирасида эълон қилиниши режалаштирилган илмий мавзуларни муҳокама қилиш ҳамда бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Йиғилишда аввало диссертация ишлари натижаларининг амалиётга жорий этилганлигини тасдиқлаш бўйича келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилди. Маълум қилинишича, мазкур масала юзасидан Марказга жами 31 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар тегишли бўлимлар мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди. Таҳлиллар натижасида диссертация ишлари бўйича тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилгани ҳамда тадқиқот натижалари амалиётда қўлланилгани илмий асослар билан тасдиқлангани қайд этилди. Шу боис мазкур ишлар бўйича амалиётга жорий этилганлигини тасдиқловчи маълумотномалар бериш масаласи Илмий-техник кенгаш томонидан тасдиқланди. Йиғилиш давомида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилиниши режалаштирилган илмий мавзулар муҳокама қилинди. Мутахассислар томонидан таклиф этилган мавзуларнинг долзарблиги ва соҳани ривожлантиришдаги аҳамияти юзасидан фикр алмашилди. Кун тартибидаги яна бир масала сифатида Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти Илмий кенгашининг 2026-йил учун янги таркибини тасдиқлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Шунингдек, йиғилишда сув танқислиги шароитида шоли етиштиришда ер усти томчилатиб суғориш технологиясининг самарадорлигини ўрганиш ҳамда пахта етиштириладиган ҳудудлар тупроқларини микроелементлар билан таъминланганлик картограммаларини ишлаб чиқишга қаратилган амалий лойиҳалар муҳокама қилинди. Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, илмий тадқиқотлар натижаларини ишлаб чиқариш амалиётига кенг жорий этиш бўйича вазифалар белгиланди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.