Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ИЛМИЙ ТЕХНИК КЕНГАШНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

ИЛМИЙ ТЕХНИК КЕНГАШНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг саккизинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бугунги йиғилишда диссертасия натижалари амалиётга татбиқ этилганлиги, дастлабки талаблар ва техник топшириқларни тасдиқлаш бўйича келиб тушган мурожаатлар, давлат буюртмаси сифатида эълон қилиш учун тақдим этилган тематик мавзулар ва ноёб илмий обектлар рўйхатига киритиш учун таклиф этилган тадқиқот обектларини кўриб чиқиш каби масалалар кўриб чиқилди. Кенгаш аъзолари дастлаб, Миллий марказ бўлимларидан диссертасия натижалари амалиётга татбиқ этилганлиги, дастлабки талаблар ва техник топшириқларни тасдиқлаш бўйича киритилган мурожаатлари кўриб чиқилди ва тасдиқланди. Шунингдек, Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти томонидан кенгаш муҳокамасига киритилган "Муттасил буғдой этиштириш бўйича илмий-эксперементал тадқиқотлар ўтказиш учун типик бўз тупроқли лалмикор тажрибаер майдони"ни ноёб илмий обект сифатида тасдиқлаш ҳақидаги мурожаати аъзолар томонидан маъқулланди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.