Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Илмий ёндашув — юқори ҳосил гарови

Илмий ёндашув — юқори ҳосил гарови

“Долзарб 30 кун” ташаббуси доирасида республикамиз ҳудудларида ғўза парваришига бағишланган амалий дала семинарлари изчил давом этмоқда. Навбатдаги семинар Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги “Муҳаммаджон юксак орзуси” фермер хўжалигида бўлиб ўтди.

Унда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бўлим бошлиғи, профессор Икромжон Қорабоев, Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири, профессор Феруза Ҳасанова, вилоят Агрохизматлар маркази мутахассислари ҳамда фермерлар иштирок этди.

Семинар давомида ғўзанинг июл–август ойларидаги ривожланиш босқичида амалга оширилиши зарур бўлган агротехник тадбирлар юзасидан амалий тавсиялар берилди. Хусусан, гуллаш ва кўсаклаш даврида ғўзани бор, темир, рух ва марганец каби микроелементлар билан барг орқали озиқлантириш, суғориш ва озиқлантириш ишларини илмий асосда ташкил этиш, зараркунанда ҳамда касалликларга қарши кураш чораларини ўз вақтида амалга оширишнинг аҳамияти батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, ғўзанинг ортиқча вегетатив ўсишини чеклаш мақсадида механик чеканка ўтказиш, ривожланиш ҳолатидан келиб чиқиб ўсишни бошқарувчи препаратларни қўллаш, кўсакларнинг пишиб етилишини жадаллаштириш ҳамда дефолиация тадбирларини белгиланган муддатларда амалга ошириш бўйича илмий тавсиялар берилди.

Семинар якунида фермерларнинг саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди. Шунингдек, ғўза майдонларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда илмий тавсияларга қатъий амал қилиш юқори ва сифатли ҳосил етиштиришнинг энг муҳим омили экани алоҳида таъкидланди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.