Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Илмий ютуқлар учун – салоҳият ва интизом муҳим омил сифатида қайд этилди

Илмий ютуқлар учун – салоҳият ва интизом муҳим омил сифатида қайд этилди

Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институтида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори, академик Шодмон Намозов кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда илмий фаолиятда кузатилаётган камчиликлар, илмий-тадқиқот институтлари бошқарувида, хусусан, маъмурий-хўжалик фаолиятидаги ўзбошимчалик кайфияти мавжудлигини танқид қилди. Бу каби муаммолар Шоличилик илмий-тадқиқот институтида олиб борилган ўрганишлар жараёнида ҳам аниқлангани таъкидланди.

Шодмон Намозов сўзини давом эттирар экан, бу каби ҳолатлар нафақат Шоличилик институтида, балки тизимдаги бошқа кўплаб илмий муассасаларда ҳам кузатилаётганини айтиб, бундан буён бундай вазиятларга кўз юмулмаслиги ва қатъий чоралар кўрилишини маълум қилди.

Шунингдек, халқаро лойиҳалар ҳисобидан хорижда малака ошириш борасида ҳам танқидий фикр билдирилиб, кўплаб ҳолатларда бу сафарлар тажриба орттиришдан кўра оддий саёҳатга айланиб қолаётганига эътибор қаратилди.

Қайд этилишича, глобал иқлим ўзгариши шароитида барча турдаги қишлоқ хўжалик экинлари учун турли омилларга чидамли, серҳосил ва ресурс тежамкор навларни яратиш бугунги кунда соҳа олимлари олдида турган устувор вазифадир. Бундай мураккаб вазифаларни ҳал этиш эса юқори илмий салоҳият ва интизомни талаб этади.

Шундан сўнг ташкилий масала кўриб чиқилди. Қишлоқ хўжалиги вазирининг тегишли буйруғига асосан, шу пайтгача Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Дон ва дуккакли экинлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган Мансуров Абдулло Маъруфович илмий муассаса жамоасига янги директор сифатида таништирилди.

Йиғилиш якунида навбатдаги вазифалар ижроси юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, тегишли топшириқлар берилди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.