Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илмий_ҳамкорлик

Илмий_ҳамкорлик
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти олимлари Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида фаолият олиб бораётган “Шерзод ҳосилот”, “Саодат Аббос” ва “Муаззам тозасув” фермер хўжаликларида, шунингдек, Тошкент вилояти Бука туманида фаолият олиб бораётган “Саркор” ва “Озод Рустам” фермер хўжаликларида ҳозирги кунда олиб борилаётган баҳорги ишлар билан яқиндан танишишди. Институтда яратилган ерларга дастлабки ишлов бериш ва экиш машиналари ҳамда чопиқ тракторларига доир тавсия ва таклифлар берилди. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экиш, ўсимликларни парваришлаш ва етиштирилган ҳосилни йиғиштириш ҳамда ташиш ишларини ташкил этиш доир агрокластер ва фермер хўжаликлари билан биргаликда илмий семинарлар ўтказишга келишилди. Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.