Илмий_журнал

#ОАВ
Қишлоқ хўжалиги илмида “СТЕМ” дастури ва “ҲЕКИ” глобал мақсадининг аҳамияти
Таълим тизимида “СТЕМ” (Скиенке – табиий фанлар, Течнологй – технологиялар, Энгинееринг – техник ижодкорлик, Матҳематикс – математика) дастурини яқин истиқболда босқичма-босқич жорий этиш асосида
“ҲЕКИ” (Ҳуманитй – инсонпарварлик, Этҳикс – этика, Креативитй – креативлик, Имагинатион – тасаввур) глобал мақсади (чақириғи)
каби келгуси ўн йиллик учун янги давлат талаблари ва таълим стандартларининг наъмунавий моделларини ишлаб чиқиш бугун барча соҳалар олдига қўйилган муҳим вазифалардан бири бўлиб турибди. Боиси, инсонпарварлик, этика, креативлик ва тасаввурга асосланган ёндашувлар тизимда салмоқли ўзгаришларга олиб келади.
Кейинги 10 йилликда рақамлаштириш, декарбонизация ва реформация учлиги келажак учун “чипта” бўлиб, катта ҳажмли маълумотлар, булутли технологиялар, интернет буюмлари ва геном технологиялари жадал ўсади. Натижада рақамлаштириш ва сунъий интеллект тармоқ ва соҳалар бошқарувига кенг кириб бориши туфайли кўплаб касблар, рақамлаштирилган тизимлар туфайли инсоният ўз ишчи ўринларини йўқотиб боради.
Шу боис, ҳукуматлар ҳозирдан таълим тизимида компютер техникалари ҳамда робот машиналар бажара олмайдиган ишчи ўринлари яратиб бориши ва яқин келажакда фуқароларда бу кўникмаларни сингдиришга қаратилган янги таълим дастурлари устида ишлаши алоҳида аҳамият касб этади.
Бу масала бевосита қишлоқ хўжалиги соҳаси ва илмида ҳам долзарб аҳамиятга эга бўлиб, соҳадаги олим ва изланувчиларнинг доимий изланишларида “СТЕМ” дастури ва “ҲЕКИ” глобал мақсадининг элементлари муҳим ўрин тутади.
Бу ҳақда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Ш.Отажоновнинг "Илм-фан ва инновацион ривожланиш" журналида чоп этилган илмий мақоласида батафсил фикр юритилган бўлиб, уни ўқиб чиқишингизни маслаҳат берамиз
Юқорида ушбу мақола чоп этилган журналнинг электрон шакли ва сизга қулайлик яратиш мақсадида аудио ҳолатида ҳам тақдим этганмиз.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе