илмий_мунозара

АЛМАШЛАБ ЭКИШ ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИНИ ОШИРАДИ
Бугун Миллий марказда "Олимлар муҳокамаси" бўлиб ўтди. Олимлар мулоқотида бу сафарги мавзу анча долзарб ва муҳим масалага қаратилди. Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялар илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Баҳодир Холиқов "Алмашлаб экиш тизимида янги турдаги экинларни парваришлаш орқали тупроқ унимдорлигини ошириш ҳамда ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришнинг замонавий технологиялари" мавзусида тақдимот қилди.
Дастлаб олим тупроқнинг балл-банометрни мамлакатимиз ҳудудлари кесимида 1980-йил ва 2022-йил ҳолатига кўра қиёсий таҳлил қилиб, тупроқдаги унумдорликни ошириш борасида олиб бораётган тадқиқотлари хусусида ахборот берди.
Маърузачи ўз тақдимотида кроталария, индигофера ва фацелия каби ноанъанавий экинларни экиш орқали тупроқ унумдорлигини ошириш мумкинлиги таъкидлади. Хусусан, кроталария тупроқдаги нематодаларни йўқотиб ва ўзидан билогик азот қолдиришини маълум қилди.
Мулоқот сўнгида тупроқда ҳосилдорликни ошириш учун фақат кимёвий ишлов бериш эмас, биологик усуллардан фойдаланиш ниҳоятда зарур эканлиги таъкидланди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе