Илмий_тадқиқот

УЗУМ НАВ ВА НАМУНАЛАРИНИ УЗОҚ МУДДАТЛИ САҚЛАШ ВА ГЕНОФОНДНИ БОЙИТИШ
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти Узум генетик ресурслари бўлимида сақланаётган узум коллексиясида жами 1812 та, шундан: кишмишбоп – 66 та, техник – 804 та, хўраки – 942 та узум нав ва намуналари мавжуд.
Институтда узум навлар мажмуисида маҳаллий навлар билан бир қаторда келиб чиқиш Кавказ орти, Молдавия, Қрим, Ғарбий Европа ва бошқа давлатлар, ҳудудларда бўлган хўраки, винобоп узум навлари ҳам етиштирилмоқда.
Навларнинг қурғоқчиликка чидамлилиги бўйича энг юқори кўрсаткич Султоний навида бўлиб, 4 баллга етди. Қолган навларда эса 2-2,5 баллни ташкил этди. Сурхак, Қора кишмиш, Ҳиссор эрта пишари ва Пушти тойфи навларида қурғоқчиликка чидамлилик 2,5 балл бўлади. Чарос, Пушти тойфи, Султоний ва Хиссор эрта пишар навлари бошқа навларга нисбатан қишга анча чидамлироқ эканлиги аниқланди.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе