Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илмий_тадқиқот

Илмий_тадқиқот
Ҳозирги глобал иқлим ўзгариши шароитида ўсимликларнинг абиотик стресслар яъни юқори ҳарорат, шўрҳоклик, сув танқислиги ҳамда биотик стресслар айрим фитопатоген замбуруғларга чидамлилиги ўрганиш долзарб масаладир. Шуни инобатга олган ҳолда, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий тадқиқот институтининг Ўсимликлар физиологияси ва иммунитет лабораториясида қишлоқ хўжалиги маданий экинлари нав – намуналарининг морфобиологик ва физиологик белгилари бўйича абиотик ва биотик стрессларга чидамлилик хусусиятини аниқлаш асосида экинларнинг бардошли нав - намуналарини ажратишмоқда. Ходимлар тадқиқотларни лаборатория шароитида иссиққа чидамлиликни термостатда ўсимлик турига қараб, назорат (25°К) ва юқори ҳарорат (35°К) да 7 кун мобайнида ўсимликларнинг морфобиологик хусусиятлари қараб, нисбатан чидамли ва чидамсиз навларга ажратишади. Шўрга чидамлиликни баҳолашда НаКлнинг 1% ёки 80 мм, 120 мм, 180 мм ли эритмаларидан фойдаланилади. Қурғоқчиликка чидамлиликни баҳолашда сахарозанинг 17,6 % ёки ПЕГ 6000 дан фойдаланиб, нав намуналар ажратилади. Бу йил юмшоқ буғдойнинг 30 та, соянинг 20 та, зиғирнинг 33 та, кунжутнинг 31 та, тритикаленинг 10 та нав намуналар шунингдек, янги гуар ўсимлиги, оқ жўхори (сорга), кунгабоқар каби ўсимлик нав намуналарини иссиқликка, қурғоқчилик ва шўрга ҳамда занг касаллигига чидамлилиги лаборатория шароитида баҳолаб тегишли хулосалар беришмоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.