илмий_тавсия

Республикага жорий йил апрел ва май ойларининг ҳар йилгидан кўра серёғин ва ҳароратнинг салқин келиши, сурункали ёғингарчиликлар ва айрим жойларда жала ёғиши чигит экилган майдонларда тўлиқ ниҳол олиш ва униб чиққан майдонларда ғўзанинг ўсиши ҳамда ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу муносабат билан, ғўза майдонларида агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан ғўза қатор ораларига сифатли ишлов бериш учун чопиқ агрегатларини созлаш ва ишлатиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тавсияноманинг тўлиқ матни билан қуйидаги ПДФ шаклдаги ахборотномада танишинг!