Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Имконият излаш ва натижага эришиш ўз қўлимизда

Имконият излаш ва натижага эришиш ўз қўлимизда
Аввал хабар берганимиздек, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ишчи ташриф билан Сирдарё вилоятида бўлиб турибди. Ташриф давомида вилоятнинг кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан сайёр учрашув ўтказилди. Унда айни пайтда дунёдаги ўзгаришлар фонида аграр соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар боис, кечаги тажриба бугунга мос келмаётгани, техника ва технологиялар ривожланиб бораётган бир пайтда қишлоқ хўжалиги экинларини, хусусан, пахтани томчилатиб суғоришга тўлиқ ўтказиш, канал ва ариқларни бетонлаш орқали мавжуд сув захирасидан унумли фойдаланиш, шунингдек етиштирилаётган маҳсулотларнинг қўшимча қиймат занжирини яратиш бугунги давр талаби эканлиги таъкидлаб ўтилди. Вазир ўз навбатида, бугун дунёда бўлаётган глобал ўзгаришлар, илм-фан ва техника тараққиёти илдам одимлаётган бир пайтда маҳсулот етиштирувчилар ва ишлаб чиқарувчилар ўзаро муносабатларда ҳар томонлама мақбуллик нуқтаи назаридан ёндашиш лозимлигини қайд этди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.