Ин витро усулида етиштирилган картошка мини-туганаклари далада кўпайтирилмоқда!

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти томонидан ин витро усулида етиштирилган картошканинг мини-туганаклари дала шароитида кўпайтириш мақсадида экиб парвариш қилинмоқда.
Мини-туганаклар “Бўстонлиқ Картошкачилик Маркази” МЧЖ ҚКнинг дала майдонларига экилиб, белгиланган агротехник тадбирлар асосида парваришланмоқда.
Асосий мақсад — ин витро усулида олинган соғлом ва сифатли экиш материалини далада кўпайтириш ҳамда келгусида уруғлик материал миқдорини ошириш.
Бу жараён картошкачиликда соғлом уруғлик материал етиштириш ва замонавий биотехнологияларни амалиётга кенг жорий этишда муҳим аҳамиятга эга.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе