Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Ингичка толали пахтачилик институти фаолияти ўрганилди

Ингичка толали пахтачилик институти фаолияти ўрганилди

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишди.

Жараён давомида институтда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, яратилаётган ингичка толали ғўза навлари ҳамда уларнинг амалиётга жорий этилиш ҳолати кўздан кечирилди. Вазир ўринбосари илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, геномика ва молекуляр маркерлар асосида селексия ишларини жадаллаштириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, сув тежовчи технологияларни кенг қўллаш ва рақамли агротехнологиялар имкониятларидан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Соҳадаги мавжуд муаммолар юзасидан таклифлар тингланиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.

Якунда илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ингичка толали пахтачиликни изчил ривожлантириш юзасидан аниқ йўналишлар белгилаб олинди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.