Ингичка толали пахтанинг ресурс тежамкор навлару яратилмоқда

Сурхондарёнинг иқлими, унумдор тупроғи ингичка толали ғўза етиштириш учун жуда қулай. Шу боис сўнгги йилларда соҳа олимлари олдига ингичка толали ғўзанинг янги серҳосил ва ресурстежамкор навлар яратиш вазифаси қўйилмоқда.
Бугун Миллий марказда Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институт билан масофадан туриб ўтказилган семинар-тренинг ҳам айни мавзуга бағишланди.
“Глобал иқлим ўзгаришига мос ингичка толали ғўзанинг биринчи тип толали навларни яратишнинг замонавий тизимини яратиш” мавзусида маъруза қилган селексионер олим Ҳилола Чориева ингичка толали ғўзанинг ўзи яратиган “Термиз-202” навининг хусусиятлари ва бошқа навлардан афзал жиҳатлари тўғрисида маълумот берди.
Семинар давомида сўнгги йилларда ингичка толали пахтага бўлган талабнинг ортаётгани, илмий муассаса томонидан жорий йил ҳосили учун 40 минг гектар майдонга экиш учун уруғлик захираси яратилганлиги маълум қилинди.