Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Инклюзив иссиқхоналар—бандлик ва янги имкониятлар сари

Инклюзив иссиқхоналар—бандлик ва янги имкониятлар сари
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё минтақавий офиси ҳамда Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда қишлоқ ҳудудларида имконияти чекланган шахслар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда замонавий агротехнологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. ФАО томонидан амалга оширилаётган “Имконияти чекланган шахслар учун қулай иссиқхоналар орқали ижтимоий инклюзия ва бандликни рағбатлантириш” лойиҳаси учрашувнинг асосий мавзуси бўлди. Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистонда СмартГреен Инклусион модели асосида имконияти чекланган шахслар учун мослаштирилган иссиқхоналарни ташкил этиш ва уларни самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш кўзда тутилган. Ушбу ёндашув иссиқхона хўжалигини нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш манбаи, балки ижтимоий инклюзия, бандлик ва даромад олиш имкониятларини кенгайтирувчи амалий механизм сифатида ривожлантиришга қаратилган. Айниқса, қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи имконияти чекланган шахслар, жумладан, хотин-қизларнинг меҳнат бозоридаги иштирокини кенгайтириш, уларга мослаштирилган иш ўринларини яратиш ҳамда замонавий иссиқхона технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, лойиҳа иштирокчиларини ўқитиш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, иссиқхоналарни бошқариш ва маҳсулот етиштириш бўйича билимларини ошириш, агрохизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда меҳнат жараёнларини иштирокчиларнинг индивидуал имкониятларига мослаштириш бўйича ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Учрашув давомида Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтлар, республика агрохизматлар марказлари ва ҳудудий мутахассисларини лойиҳага жалб этиш, илмий-амалий ёндашувлар асосида инклюзив иссиқхоналар фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда тажрибаларни бошқа ҳудудлар кесимида кенгайтириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. Мулоқот якунида ФАО, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда республика агрохизматлар маркази ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, лойиҳа доирасидаги ишларни самарали мувофиқлаштириш ва пилот ҳудудларда белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.