Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Инновацион аграр бошқарув бўйича ўқувлар давом этмоқда: 4-босқич бошланди

Инновацион аграр бошқарув бўйича ўқувлар давом этмоқда: 4-босқич бошланди
Туман ва шаҳар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари учун ташкил этилган “Аграр соҳада илғор тажрибалар ва инновациялар” мавзусидаги ўқув-амалий семинарнинг 4-босқичи бошланди. Дастлабки уч босқич муваффақиятли ўтказилиб, иштирокчилар замонавий бошқарув ёндашувлари, инновацион агротехнологиялар ва ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича муҳим билим ҳамда амалий кўникмаларга эга бўлдилар. Шунингдек, семинарлар доирасида мутахассислар ва амалиётчилар иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, аграр соҳадаги долзарб масалалар юзасидан аниқ ва амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Навбатдаги босқичда ҳам иштирокчилар ер ва сув ресурсларини самарали бошқариш, рақамли технологияларни қўллаш ҳамда инновацион ечимларни ҳудудларда жорий этиш бўйича билимларини мустаҳкамлайдилар. Расмий саҳифаларимиз Веб-сайт|Телеграм|Факебоок|Инстаграм|Ёу Тубе|Х|Алоқа

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.