Инновацион технологиялар асосида мевали пайвантаглар етиштириш ва пайвандлаш бўйича илмий-амалий семинар

Миллий марказ тизимидаги академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Қашқадарё илмий-тажриба стансиясининг "Ҳосилдор Замин" замонавий боғдорчилик мажмуасида "Инновацион технологияларда мевали пайвантаглар етиштириш ва пайванд қилиш техналогияси" мавзусида илмий-амалий ўқув семинари ташкил этилди. Семинар давомида мевали пайвандтагларнинг интенсив боғдорчиликдаги аҳамияти, уларни етиштиришнинг замонавий усуллари ҳамда пайвандлаш технологиялари бўйича назарий ва амалий маълумотлар берилди.
Микроклонал кўпайтириш технологиясининг имкониятларига алоҳида эътибор қаратилиб, ўсимликнинг куртак ва тўқима қисмларини махсус стерил озиқа муҳитида кўпайтириш, ҳосил бўлган ниҳолларни иссиқхона шароитига мослаштириш жараёнлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Мазкур ёндашув қисқа муддатда соғлом ва сифатли кўчат материаллари етиштириш имконини бериши алоҳида таъкидланди.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе