Инновация

“Ақлли” суғориш технолигияси
Халқаро миқёсда аграр соҳадаги энг янги технологиялар билан таништириб борувчи Бангладешнинг https://en.agrogoln.com/10-emerging-technology-trends-in-agriculture/onlayn нашри 10 та энг янги технология ҳақида мақола эълон қилган. Мақолада келтирилишича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида сувга бўлган талабнинг ортиши ва сув ресурсларининг чекланганлиги сабабли фермерлар ва тадқиқотчилар қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланишни бошқариш ва оптималлаштиришнинг инновацион усулларини изламоқда.
Соҳадаги энг истиқболли технологиялардан бири бу аниқ суғориш бўлиб, у датчиклар, об-ҳаво маълумотлари ва компютер алгоритмларидан сувни экинларга фақат қачон ва қаерда керак бўлганда аниқ қўллаш учун фойдаланишни ўз ичига олади. Ушбу технология фермерларга сувдан фойдаланишни мақбуллаштириш ва исрофгарчиликни камайтириш имконини беради. Натижада экинлар ҳосилдорлиги ва самарадорлик ортади.