Инсон қадри юксак давлатда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги лозим

2023 йилни сарҳисоб қилиш, ўтаётган йилимизда амалга оширишга улгурган ва ёки режада бор, амалда уддалай олмаган юмушларимизни доим таҳлил қиламиз. Оппоқ ниятлар ва чексиз орзулар уммонига етакловчи янги йил кириб кетишига ҳам оз қолди. Ҳамма уни ўзича тасаввур ва бир олам қувонч билан қаршилашга тараддуд қилади.
Бу байрам яна шуниси билан аҳамиятли-ки, унда барча эътибор ва ғамхўрликдан четда қолмаслиги лозим. Бугун ҳам шундай хайрли ташаббуслардан бири амалга ошди. Республика Карлар жамиятига тегишли Ўзбекистон имо ва ишоралар театри саройи болажонлар билан, йиғинлар хонаси аъзолари билан тўлган. Ушбу жамиятни оталиққа олган Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов янги орзулар илинжида юрганларнинг қалб изҳорлари ва ниятларини шахсан эшитиш учун ташриф буюрди бу ерга.
Аслида Иброҳим Абдураҳмонов бу ерга биринчи маротаба келаётгани йўқ. Бир неча маротаба қилинган ташрифлар ва учрашувлар аста ўзининг самарасини бераётгани рост. Мана шу масалаларнинг ижобий ечимини кўргани келган вазир байрам иштирокчисига айланди. Куй ва қўшиқлар сурда ёрдамида таржима қилинишига ҳам ҳожат қолмади.
Вазир ўз навбатида бу ердаги шароитлар ва қилиниши лозим ишлар кўлами белгиланганлиги, бундан буён ҳам жамият ва унинг аъзолари давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида бўлишликлари, оталиқ ташкилот - вазирлик бунинг учун барча амалий ишларни бажаришга камарбаста эканини таъкидлаб ўтди. Шу ернинг ўзида жамият аъзолари билан мулоқот ташкил қилинди.
Янги йил табриклари алмашинилди ва белгиланди-ки, инсон қадри юксак давлатда ҳеч қачон умидсизлик ва ишончсизлик бўлмайди. Барча учун меҳнат ва ўз салоҳиятини намоён қилиш учун имкон яратилади ҳамда қўллаб-қувватланилади.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм