Институт профессори “ЭЛ-ЮРТ ФАХРИ” эсдалик нишони билан тақдирланди

Илм-фан ва таълим соҳасида узоқ йиллар давомида олиб борилган самарали илмий фаолияти, жамият тараққиёти йўлида қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда шарафли касбига садоқат билан хизмат қилиб келаётган фидойи меҳнати эътироф этилиб, Шоличилик илмий-тадқиқот институти профессори Масъуджон Саттаров юксак мукофот билан тақдирланди.
Хусусан, “Скиентифик Академй” илм-маърифат маркази томонидан “Илм-фанни ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ва халқаро илғор тажрибалар” мавзусида ўтказилган халқаро илмий-амалий конференсия доирасида, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миқёсида ташкил этилган халқаро илмий-амалий кўрик-танлов якунларига кўра, олимнинг илм-фан ва таълим соҳасига қўшган муносиб ҳиссаси юксак баҳоланди.
Танлов комиссияси қарорига мувофиқ, профессор Масъуджон Саттаров илмий изланишлари, инновацион ғоялари ҳамда ёш кадрлар тайёрлашдаги самарали фаолияти учун “ЭЛ-ЮРТ ФАХРИ” эсдалик нишони билан тақдирланди.
Мазкур эътироф нафақат олимнинг шахсий ютуғи, балки Шоличилик илмий-тадқиқот институти жамоасининг илмий салоҳияти ва илм-фанни ривожлантириш йўлидаги изчил саъй-ҳаракатларининг амалий натижасидир.
Ушбу юксак мукофот илм-фан тараққиёти, инновацион ривожланиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ишларнинг муносиб эътирофи сифатида алоҳида аҳамият касб этади.
Wеб | Телеграм | Факебоок | Инстаграм