Ипакчилик ва тутчилик факултети ташкил этилди
Президент қарори (ПҚ–73-сон, 24.02.2023 й.) билан Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Ипакчилик ва тутчилик факултети очилди.
2023-2024-ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида жойлашган тегишли ОТМларнинг "Ипакчилик ва тутчилик" ва "Ипакчилик" таълим йўналишлари бўйича қабул квоталари ушбу факултетга ўтказилади.
Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида жойлашган тегишли ОТМларда қабул тўхтатиладиган таълим йўналишлари ва мутахассисликларида таҳсил олаётган талабалар ўқишини таълим олиш муддатига мос равишда давом эттиради.
@хушнудбек