Иқлим ўзгаришига чидамли сидерат экинларни экиш ишлари бажарилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институтида Германия Федерал озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Барқарор ва иқлимга чидамли қишлоқ хўжалиги бўйича Германия–Ўзбекистон экспертлар мулоқоти – иқлимга чидамли ем-ҳашак экинлари ва уларнинг уруғчилиги тизимини такомиллаштириш” дастури доирасида амалий семинар ташкил этилди.
Тадбир “Иқлим ўзгаришига чидамли сидерат экинларни синаш ва тупроқ унумдорлигини ошириш” мавзусига бағишланди.
ℹСеминар давомида иқлим ўзгаришлари шароитида қишлоқ хўжалигида тупроқ унумдорлигини сақлаш, сидерат экинлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, оралиқ экинлар ёрдамида агроекотизимни барқарорлаштириш бўйича илмий тавсиялар муҳокама қилинди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм