Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Иқлим ўзгаришига чидамли сидерат экинларни экиш ишлари бажарилди

Иқлим ўзгаришига чидамли сидерат экинларни экиш ишлари бажарилди

Шоличилик илмий-тадқиқот институтида Германия Федерал озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Барқарор ва иқлимга чидамли қишлоқ хўжалиги бўйича Германия–Ўзбекистон экспертлар мулоқоти – иқлимга чидамли ем-ҳашак экинлари ва уларнинг уруғчилиги тизимини такомиллаштириш” дастури доирасида амалий семинар ташкил этилди.

Тадбир “Иқлим ўзгаришига чидамли сидерат экинларни синаш ва тупроқ унумдорлигини ошириш” мавзусига бағишланди.

Семинар давомида иқлим ўзгаришлари шароитида қишлоқ хўжалигида тупроқ унумдорлигини сақлаш, сидерат экинлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, оралиқ экинлар ёрдамида агроекотизимни барқарорлаштириш бўйича илмий тавсиялар муҳокама қилинди.

Институтнинг тажриба майдонида оралиқ (сидерат) экинларни экиш ишлари амалга оширилди. Мутахассислар бу орқали экинларнинг иқлим шароитига мослашувчанлигини баҳолаш ҳамда келгусида уларнинг уруғчилик тизимини ривожлантириш бўйича тажриба-синов ишларини бошлашни мақсад қилганлар.

Мазкур тадбир Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги илмий-техник ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, барқарор ва иқлимга чидамли қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўналишидаги амалий қадам сифатида аҳамиятлидир.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.