ИШ ҚУРОЛИНГ СОЗ БЎЛСА, МАШАҚҚАТИНГ ОЗ БЎЛУР”

Ер майдонларини шудгордан кейинги текислаш, тупроққа ишлов бериш каби тадбирларда кенг қамровли агротехникалар иш самарадорлигини оширади.
Шу муносабат билан Қишлоқ хўжалиги механизациялаш илмий тадқиқот институтининг Тупроқга ишлов бериш ва экишни механизациялаш лабораторияси илмий жамоаси ҳам кўпгина илмий ишланмаларини амалиётга тақдим этиб келмоқда. Хусусан, яқинда институтнинг синов-тажриба майдонида намойиш этилган кенг қамровли осма мола-текислагич кўпгина қулайликларни ўзида мужассам этган.Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу мола-текислагичнинг қамраш кенглиги 8 метр, массаси 1 минг 650 килограм, бир соатлик иш унуми 4-5 гектарни ташкил этади. Шунингдек, осма мола-текислагични қўллаш иш унумини 1,5 мартагача оширади ҳамда ерларга экиш олдидан ишлов беришда меҳнат ва ёнилғи-мойлаш материаллари сарфини 1,3-1,4 марта камайтиради.
#мола_текислагич #механизация #илмий_тадқиқот_институти
Вебсайт • Телеграм • Факебоок • ЁуТубе • Инстаграм