Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ИСМАЛОҚНИ ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛДА ЕТИШТИРИШ

ИСМАЛОҚНИ ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛДА ЕТИШТИРИШ
Исмалоқ бир йиллик ўсимлик бўлиб, илдиз бўғзидан 8-10 та баргдан иборат тупбарг ва ўцимон тик поя чиқаради. Исмалоқни республикада фақат битта "Нафис" нави Давлат реестрига киритилган. Исмалоқнинг уруғи экилганидан сўнг 3° ҳароратда ҳам униб чиқади. Ёш ўсимликлар 6-8° гача совуққа бардош беради. Ҳароратнинг юқори бўлиши ва ҳаво намлигини пасайиб кетиши ўсимликка салбий таъсир қилади, барглари майда бўлиб қолади. Исмалоқ ҳосили ниҳоллар пайдо бўлгандан 25-40 кундан сўнг йиғиб олинади. Республика ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда исмалоқни тўқсонбости усулида: жанубий вилоятларда 1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15-ноябр – 15-декабр, шимолий вилоятларда 1-ноябр – 1-декабр кунлари экиш тавсия қилинади. Исмалоқ сабзавот сеялкалари билан қўш қаторлаб, ленталар ораси 50-60 см ва қаторлар орасини 15-20 см дан қилиб, гектарига 15-20 кг уруғ 2-3 см чуқурликка экилади. Исмалоқ уруғи сепилгандан сўнг майдон суғорилмайди. Барча агротехник тадбирлар баҳорда бажарилади. Ўсув даврида парвариш қилиш ишлари экинни суғориш, қатор ораларини юмшатиш ва бегона ўтларни ўташдан иборат. Исмалоқ 5-6 та барг чиқаргандан бошлаб кесилиб ёки юлиниб ҳосили бир неча марта йиғиштирилади. Ўсимлик гулпоялар чиқарганда ҳосили терилмайди. Исмалоқнинг ҳосилдорлиги гектарига ўртача 120-150 с/га ташкил этади. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.