Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Иссиқхоналардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди

Иссиқхоналардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди

Қарши туманида “Ҳосилдор замин” лойиҳаси иштирокчилари учун “Иссиқхоналардан самарали фойдаланиш” мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг илм-фан, инновациялар ва таълимни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Тўхтамурод Атақулов, академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти директори Фахриддин Қиргизбоев, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти директори Зафаржон Зияев, Япониянинг Арид Ланд Ресеарч Кентер, Тоттори Университй олими доктор Монир Аҳмед, ФАОнинг иссиқхона бўйича эксперти З. Абдиев ва ФАОнинг "ФОЛУР" лойиҳаси миллий мувофиқлаштирувчиси Азиз Нурбеков иштирок этди.

Семинарда Қарши давлат университети талабалари, Қарши тумани 2-сон политехникуми ўқувчилари ҳамда “Ҳосилдор замин” замонавий кўчатчилик таълим мажмуаси тингловчилари ҳам қатнашди.

Тадбир давомида иссиқхоналардан самарали фойдаланиш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, ресурс тежамкор усулларни қўллаш ҳамда қурғоқчил ҳудудларда барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Семинар савол-жавоблар ва фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди. Иштирокчиларни қизиқтирган масалалар юзасидан мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.