Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Истиқболли лойиҳалар муҳокамада

Истиқболли лойиҳалар муҳокамада

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари Азизбек Баҳодиров Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида олиб борилаётган илмий фаолият, лабораториялар ҳамда тажриба майдонлари билан яқиндан танишди.

Институт директори Баҳодир Иброҳимов ҳамда институтнинг илмий жамоаси томонидан илмий-тадқиқот йўналишлари, селексия ва уруғчилик ишлари, сабзавот, полиз экинлари ва картошканинг юқори авлод уруғликларини етиштириш, уруғлик картошка ишлаб чиқариш жараёнлари, шунингдек, амалга оширилаётган истиқболли илмий лойиҳалар юзасидан батафсил маълумот берилди.

Мулоқот давомида илмий тадқиқотларнинг натижадорлиги ва самарадорлигини ошириш, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, селексия ва уруғчилик йўналишларини янада ривожлантириш ҳамда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, институт фаолиятини янада такомиллаштириш, илмий ишланмаларни амалиётга тезкор татбиқ этиш ҳамда истиқболдаги устувор вазифаларни самарали амалга ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.