Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Истиқболли янги картошка клонлари баҳоланди

Истиқболли янги картошка клонлари баҳоланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 2-февралдаги 51-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти томонидан Халқаро картошкачилик маркази – КИП (Интернатионал Потато Кентер) билан ҳамкорликда мамлакатимиз тупроқ-иқлим шароитига мос, серҳосил, эртапишар ва касалликларга чидамли картошка клонларини яратиш ҳамда баҳолаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Мазкур тадқиқотлар доирасида КИПдан келтирилган 18 та картошка клони эртаги муддатларда экилиб, уларнинг ҳосилдорлиги, эртапишарлиги, товарбоплиги, туганак сифати ва бошқа муҳим хўжалик белгилари комплекс равишда баҳоланди. Ҳосил йиғиб олингач, институт олимлари ва мутахассислари иштирокида клонларнинг истеъмол сифати бўйича дегустация ўтказилди. Жараёнда уларнинг ташқи кўриниши, таъми, пишиш даражаси, тузилиши ҳамда истеъмолчилик хусусиятлари атрофлича ўрганилди. Дастлабки натижаларга кўра, В-6, В-9, К-5 ва К-16 клонлари юқори ҳосилдорлиги, эртапишарлиги ва товарбоп туганаклари билан алоҳида ажралиб турди. Мазкур клонлар маҳаллий тупроқ-иқлим шароитида истиқболли намуналар сифатида эътироф этилди. Тадқиқот якунлари асосида истиқболли клонлар картошка селексиясининг кейинги босқичларида бошланғич селексия материали сифатида танлаб олинди. Келгусида улар асосида маҳаллий шароитга мос, юқори ҳосилли ва рақобатбардош янги картошка навларини яратиш ишлари давом эттирилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.